Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Африкада ҳарбий-денгиз базаси қуришни режалаштирмоқда
Шунингдек, Россия Суданга беғараз тарзда қурол ва ҳарбий техника етказиб беради.
Россия Суданда ҳарбий-денгиз базаси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Судан Россиянинг ушбу мамлакат ҳудудида моддий-техник таъминот пункти қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берган.
Келишувга кўра, Россия Суданда ядровий энергетика қурилмаси билан жиҳозланган кемаларини жойлаштириши мумкин, пункт ходимлари сони 300 нафаргача бўлади.
Базада бир вақтнинг ўзида Россиянинг тўрттагача кемаси бўлиши мумкин.
Келишув 25 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, автоматик равишда ҳар 10 йиллик даврга узайтирилади.
Шунингдек, хабар қилинишича, Россия Суданга беғараз тарзда қурол ва ҳарбий техника етказиб беради.
Аввалроқ Судан ҳукумати Россияга Қизил денгизда база ташкил этишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026