Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли саломатлигига кўра гуруҳлаштирилади
Президент фармони билан такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизматига кўра, саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, одамлар таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳларига бўлинади.
«Улар қайси гуруҳга мансублигига кўра белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтиши ва саломатлиги даврий кузатувга олиниши назарда тутилмоқда. Хусусан, юқори хавф гуруҳига кирувчи ва мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувга олиниб, уйига борган ҳолда индивидуал патронаж амалиёти жорий этилади.
Шунингдек, профилактик кўриклар ўрнига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳолининг қайси гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб, муайян касалликлар бўйича мунтазам тиббий скрининг текширувлари ташкил этилиши, патронаж кўрикларини мақбуллаштириб, янгиланган мақсадли патронаж тизимини жорий қилиш белгиланди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026