«Жентра»даги 2 килограмм «гашиш» фош этилди
Наманган вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Х.У. бошқарувидаги “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг олд ўриндиғи тагидаги резина тўшама остига 4 дона овалсимон бўлаклар полиэтилен ўрамларга ўралгани маълум бўлди. Мазкур ўрамлар очиб кўрилганида эса ўткир ҳидли ва жигарранг тусдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар соф оғирлиги 1 кг. 994 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:50 / 13.11.2024
Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди
10:41 / 29.06.2024
Сурхондарё ва Фарғонада Тожикистондан олиб келинган 25 кгдан ортиқ гашиш мусодара қилинди
17:53 / 03.04.2024
Жиззахда қарздор томонидан яширилган «Жентра» ушланди
07:30 / 12.03.2024