Жаҳон | 00:06 / 20.11.2020
11930
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда 51 йил умрини шифохонада ўтказган эркак вафот этди

Деярли бутун умрини Сан-Паулу университети шифохонасида ўтказган бразилиялик Энрике Мачаду 18 ноябрда 53 ёшида вафот этди. 

Фото: g1.globo.com

Эркак 1967 йилда туғилган. У туғруқ вақтида онасидан айрилган. Мачаду 2 ёшида асаб тизимини жароҳатловчи полиомиелит асоратлари сабабли шифохонага тушган ва ўлимигача қадар у ерда умр кечирган

Мачаду фалажланиб қолганига қарамай, ўйинлар ва мультфильмларга қизиққан, ижтимоий тармоқларда саҳифалар юритган ва шифохонадаги ўрта мактабни тамомлашга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, у ногирон бола ва унинг дўстлари ҳақида 3D-анимация яратган.

Эркакнинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид