Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливанда 70га яқин маҳбус қамоқхонадан қочди
Маҳбуслар камералари эшикларини синдириб ташқарига чиқишган, соқчиларнинг қўл-оёқларини боғлашган ва шаҳарга қочиб кетишган.
Ливандаги Баабда шаҳрида жойлашган қамоқхонадан маҳбуслар оммавий равишда қочиб кетишди. Бу ҳақда LBC телеканали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қарийб 70 нафар маҳбус камералари эшикларини синдириб ташқарига чиқишган, соқчиларнинг қўл-оёқларини боғлашган ва шаҳарга қочиб кетишган.
Хавфсизлик кучлари Баабда атрофини ўраб олган ва қочоқларни таъқиб қилмоқда.
Хабар қилинишича, ҳозирча тўққиз кишини ушлашга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
09:20 / 08.06.2026
Эрон ва Исроил зарбалар алмашди
14:11 / 04.06.2026