«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Trailblazer автомобили харид қилгани маълум бўлди
Exarid.uz портали маълумотларига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилнинг май ойида Trailblazer LTZ AT автомобили харид қилинган ва бунинг учун 398 млн сўм маблағ сарфланган.
Бу маълумот бўйича изоҳ олиш учун жамият матбуот котиби Фахриддин Нуралиев билан боғландик:
– Жамиятимиз эҳтиёжлари учун Trailblazer автомобили харид қилингани рост. Лекин бу автомобил айнан қанча маблағ эвазига сотиб олинганидан бехабарман. Бу автомобил ҳозир ўзимизда турибди. Бу автомобил узоқ манзилларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган. Жумладан Сирдарё, Сардобада амалга оширилган ишларда ундан фойдаланилди.
Маълумот учун: 24 ноябр куни ОАВ учун айни шу жамият томонидан уюштирилган пресс-турда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллион сўмдан зиёдни ташкил этаётгани, бу ҳолат соҳага ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганини билдирган.
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024