Жаҳон | 17:47 / 26.11.2020
1996
1 дақиқада ўқилади

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив ўртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сўнг Дубай ва Тел-Авив ўртасида мунтазам тижорат рейслари йўлга қўйилди.

Фото: Getty Images

Бирлашган Араб Амирликларининг Flydubai компаниясига тегишли самолёт Дубай ва Тел-Авив ўртасидаги мунтазам парвозлар доирасида Бен Ҳурион аэропортига қўнди.

Ушбу муносабат билан ўтказилган маросимда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Тел-Авив ва Дубай ўртасида тижорат рейслари бошланган кунни "тарихий кун" деб атади.

Нетаняху Тел-Авив ва Дубай ўртасида мунтазам парвозларнинг бошланиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига ҳисса қўшишини таъкидлаб, БАА ва Исроил ўртасида имзоланган шартномага биноан ҳар икки мамлакат фуқаролари бир-бирига визасиз ташриф буюришлари мумкинлигини эслатди.

Исроил БААни "яшил ҳудуд" деб эълон қилганлиги сабабли бу мамлакатдан келганларга карантин қоидалари қўлланилмайди.

Flydubai Дубай ва Тел-Авив ўртасида кунига икки марта парвоз қилади.

Исроил ва БАА 15 сентябр куни муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув имзолаганди.

Umidjon
Тайёрлаган Umidjon
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид