Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади
Дипломатлар "махфий ахборот ва юқори технологиялар соҳасига алоқадор шахслар билан алоқа ўрнатган". Бу шахсларнинг айримлари маълумот бериш эвазига "мукофот" олишган.
Нидерландия ҳукумати жосусликда гумонланган россиялик икки дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Нидерландия разведка ва хавфсизлик умумий хизмати (AIVD) маълум қилди.
“AIVD яқинда Россия ташқи разведка хизмати ходимининг махфий операциясини йўққа чиқарди. Россиянинг Ҳаагадаги элчихонасида ишлаган разведка ходими фан ва технологиялар соҳасида жосуслик фаолиятига жалб қилинган”, — дейилади хизмат баёнотида.
Хабарда айтилишича, элчихонанинг яна бир ходими унга ёрдам берган. Мамлакат ички ишлар вазирлиги ҳар икки дипломатни “персона нон грата” деб эълон қилди.
“Уларга бундан буён Нидерландияда дипломат сифатида ишлашга рухсат берилмайди, улар мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак бўлади”, — дейилади разведка хизмати баёнотида.
Аниқлик киритилишича, биринчи дипломат “махфий ахборот ва юқори технологиялар соҳасига алоқадор шахслар билан алоқа ўрнатган”. Бу шахсларнинг айримлари маълумот бериш эвазига “мукофот” олишган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026