Жамият | 21:02 / 10.12.2020
20685
1 дақиқада ўқилади

Хўжайлида бирданига олти киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Уй эгалари иситиш печидаги газни очиқ ҳолатда ёққанлиги айтилмоқда.

Фото: AFP/ Barbara Sax

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Kun.uz мухбирига расмий маълумот берди.

 Воқеа кеча, 9 декабр куни содир бўлган. Бу ҳақда Хўжайли тумани ИИБга соат 17:00 да маълумот келиб тушган.

Ёш ота-она ва уларнинг фарзандлари, шу куни уйга меҳмонга келган қариндоши иситиш печидан чиққан газ ҳидидан заҳарланиб оламдан ўтган. Болакайларнинг бири 11, иккинчиси 7 ёшда эди.

Kun.uz мухбирининг манбасига кўра, уй эгалари иситиш печидаги газни очиқ ҳолатда ёққан.

Ҳолат бўйича Хўжайли тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид