Ўзбекистон | 18:43 / 11.12.2020
3392
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда ҳарбий ҳолат бекор қилинади

Озарбойжонда 28 сентябрда, Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бошланганидан сўнг ҳарбий ҳолат эълон қилинганди.

Фото: ТАСС

Озарбойжонда 12 декабрдан бошлаб ҳарбий ҳолат режими бекор қилинади. Мамлакат президенти Илҳом Алиев тегишли фармонга имзо чекди.

Озарбойжонда 28 сентябрда, Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бошланганидан сўнг ҳарбий ҳолат эълон қилинганди.

27 сентябр куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар авж олганди. Бу уруш ҳар икки мамлакат ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ўзаро қарама-қаршиликнинг энг жиддийси бўлди.

9 ноябрда Россия воситачилигида уч томонлама (Россия, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида) келишув имзоланди ва уруш тўхтади. Келишувни Озарбойжон ғолиб бўлганининг исботи сифатида қабул қилди ва 10 ноябр мамлакатда ғалаба куни сифатида нишонланадиган бўлди. Арманистон учун эса келишув мағлубият сифатида баҳоланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид