739 млн сўмлик газ билан боғлиқ ноқонуний фойдаланишлар фош этилди
Ҳозирги кунга қадар Асака, Фарғона туманлари ҳамда Навоий шаҳрида газ билан боғлиқ қонун бузилиши оқибатида, жами 739 млн сўмлик зарар етказилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Ҳудудгаз» Андижон газ таъминот филиали, Асака туман бўлинмаси мансабдор ва моддий жавобгар шахслари тумандаги табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардан демонтаж қилинган 260 млн сўмлик турли ҳажмдаги газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Кейинги пайтларда қонунбузилиш ҳолатларига хусусий корхона раҳбарлари томонидан ҳам кўп учрамоқда. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Н.» хусусий корхонаси раҳбарлари оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида, газ таъминоти корхонаси манфаатларига 437 млн сўм миқдорида зарар етказганликлари маълум бўлган.
Шунингдек, Фарғона тумани Электр тармоқлари ҳудуд инспектори М.А. «Д.» хусусий корхонасига қарашли ёғочни қайта ишлаш цехига ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг носозлиги сабабли келиб чиққан 42 млн сўм қарздорликни ЭТК базасидан чиқариб, янги ҳисоблагич ўрнатиб бериш эвазига 3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024