Жаҳон | 23:49 / 22.12.2020
4138
1 дақиқада ўқилади

Британияда кунлик касалланиш ҳолатлари илк бор 36 мингтадан ошди

Британияда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш ҳолатлари 36,8 мингтани ташкил қилди. Бу эса пандемия бошидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Фото: Reuters

Бундан аввалги рекорд сонда касалланиш 20 декабрда қайд қилинган. Ўшанда 35,9 мингта касалланиш ҳолати аниқланган. Умуман олганда, Британияда охирги 7 кун ичида коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 60 фоизга ўсган.

Ҳозирда мамлакатда умумий касалланиш ҳолатлари 2,1 млнтага етди. Сўнгги суткада 691та ўлим ҳолати қайд этилган. Бу 25 ноябрдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Жами ўлимлар сони 68,3 мингтага етган. Британия бу кўрсаткич бўйича Европада Италиядан кейин 2-ўринни эгалламоқда.  

Британияда ўтган ҳафта коронавируснинг аввалгисига нисбатан юқумлироқ янги тури тарқалаётгани маълум қилинганди. Вируснинг янги тури тарқалиши олдини олиш мақсадида бир неча давлатлар, жумладан Ўзбекистон Британия билан авиаалоқани тўхтатди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид