12:07 / 22.12.2020
5999

Навоийда фуқаро фойдасига 9000 доллар ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг қарздор С.Умриузоқовадан ундирувчи Г.Эшдавлатова фойдасига 9000 минг АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги ижро иши бюронинг Навоий шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган, деб хабар беради МИБ матбуот хизмати. 

Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Умриузоқовага нисбатан ижро иши ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган, бироқ ушбу қарз суммалари ўз вақтида тўланмаган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан Г.Эшдавлатова фойдасига 9000 минг АҚШ доллари ундириб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 41-моддасига асосан иш юритувдан тамомланди.

Top