Жамият | 21:50 / 24.12.2020
7961
1 дақиқада ўқилади

Бухорода бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида уч нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

«23 декабр куни соат 16:50да Когон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига «Хўжабарги» МФЙ, Фаровонлик кўчаси, 120-уйда яшовчи С.Қ.нинг уйидаги иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб, оила аъзолари (хотини ва икки нафар фарзанди) вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

Терговга қадар текширув давомида марҳум Н.Қ. ва унинг фарзандлари С.С. ҳамда Б.Ҳ.нинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган», дейилади маълумотда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид