Ўзбекистон | 18:40 / 24.12.2020
15159
2 дақиқада ўқилади

Фото: Навоий вилояти ҳокими ўз ўрнини ёшларга «бўшатиб берди»

Навоий вилоятида ўтаётган «Ёшлар фестивали» доирасида вилоят ҳокими Қобил Турсунов ёшлар билан ўз иш кабинетида учрашди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Қобил Турсунов фестивалда қатнашган ёшларга ҳокимлик курсисида ўтиришга имкон берган: «Уларга ҳокимликнинг барча масъулияти, оғир-енгилини тўла ҳис этишлари учун ҳоким ўрнида «топшириқлар» беришга ҳам рухсат этилди. Ҳар бир топшириқ ижросидан келиб чиқиб, унинг мақсади, ишлаш механизми ва негизидаги муаммо-ечимлари юзасидан хулосалар берилди», дейилади Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати тарқатган хабарда.

Шу тариқа ёшлар ҳоким курсисига ўтириб, ахборот хизматининг ёзишича, «бу лавозимнинг масъулиятини ҳис қилган»: «Ёш ҳокимлар» Кобил Бекназаровичдан ҳаёти ҳамда иш фаолияти тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди», дейилган хабарда.

Маъумот учун, Қобил Турсунов 2016 йил 25 декабрдан буён Навоий вилояти ҳокими сифатида ишлаб келмоқда. Қобил Турсунов бу лавозимда ўша вақт Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлиб ўтган Эркинжон Турдимовнинг ўрнини эгаллаганди. Навоий вилояти ҳокими бўлганига қадар Қобил Турсунов Нурота тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид