Ўзбекистон | 22:42 / 29.12.2020
69914
2 дақиқада ўқилади

Таълим тизими: 2021 йилда қандай янгиликлар кутиляпти?

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида 2021 йилда таълим тизимида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Kun.uz давлат раҳбари анонслаган асосий ўзгаришларни санаб ўтади.

Фото: Tsue.uz

Мактабгача таълим

  • 2021 йилда мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказилади. 600 миллиард сўм субсидия берилиб, 2 мингта хусусий боғча очилади; хусусий сектор улуши 25 фоизга етади.
  • 6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш тизими йўлга қўйилади. 2021 йилда 6 ёшли болаларнинг 82 фоизи (560 минг нафар) мактабга бепул тайёрловга жалб этилади.
  • Узоқ қишлоқларда мактабгача таълимни уйда бериш модели йўлга қўйилади. ЮНЕСКО ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда.

Мактаблар

  • Боланинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ўстиришга мўлжалланган янги дарсликлар тайёрлаш бошланади.
  • Бошланғич синфларда ДТС ўрнига болага ортиқча юклама бермайдиган «Миллий ўқув дастури» жорий этилади.
  • Бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама тўланади.
  • Ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратилади.
  • 10 президент мактаби; кимё-биология, математика ва АТга ихтисослашган 197та мактаб очилади.

Олий таълим

  • ОТМларда давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади.
  • Хотин-қизлар учун грантлар сони 2 баробарга оширилиб, 2 мингтага етказилади. Аъло ўқиётган эҳтиёжманд қизлар учун стипендиялар таъсис этилади.
  • Давлат кадрлар тайёрлаш бўйича хусусий ОТМларга ҳам буюртма бера бошлайди.
  • 30 та ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

Олий таълимдан кейинги таълим

  • 2021 йилда «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали етакчи хорижий ОТМларга магистратура ва докторантурага ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.
  • 2021 йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади (4,5 минг нафарга етади).
  • Илмий унвонлар ва даражалар бериш ваколати олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади.
  • Физика ва чет тиллари кейинги йилга илм-фаннинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Мавзуга оид