АҚШ Яқин Шарққа B-52 бомбардимончи самолётларини жўнатди
Бу сўнгги 45 кун ичида Американинг минтақага жойлаштирилган учинчи оғир бомбардимончи самолёти ҳисобланади.
АҚШ ўз кучини намойиш этиш мақсадида Яқин Шарқда B-52 стратегик бомбардимончи самолётларини жойлаштирди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) маълум қилди.
Қўмондонлик баёнотида айтилишича, гап Майнот базасидан (Шимолий Дакота штати) Яқин Шарққа етиб келган иккита B-52 бомбардимончи самолёти ҳақида бормоқда.
“Бу сўнгги 45 кун ичида Американинг минтақага жойлаштирилган учинчи оғир бомбардимончи самолёти ҳисобланади”, дейилади баёнотда.
СЕНТКОМнинг билдиришича, АҚШ бу билан "минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги ҳарбий салоҳиятини кўрсатиш"ни мақсад қилган.
Яқин Шарқда стратегик бомбардимончи самолётларнинг жойлаштирилиши "америкаликлар ёки Америка манфаатларига зарар етказишга уринмоқчи бўлган барчага огоҳлантирувчи белги ҳисобланади", дейилади баёнотда.
СЕНТКОМ раҳбари генерал Фрэнк Маккензининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Яқин Шарқда америкалик фуқаролар ёки мамлакат манфаатларига қарши қаратилган "ҳар қандай тажовузга жавоб беришга тайёр".
Мавзуга оид
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
10:46 / 21.11.2024