Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамос «Реал»дан кетадими, Кейн — «Сити»га ўтадими? Сўнгги трансфер хабарлари
1 январдан Европада қишки трансферлар дарчаси очилди ва бир қатор трансферлар амалга ошиб ҳам бўлди. Қуйида сўнгги кунларда муҳокамалар марказида бўлиб турган трансфер янгиликлари келтирилади.
Рамос «Реал»дан кетишга яқин
«Реал» сардори Серхио Рамос ҳамон мадридликлар раҳбарияти билан янги шартнома бўйича келишувга эришмади. Ҳозирги шартнома муддати ярим йилдан кейин тугайди, яъни ҳимоячи ҳозирда бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
AS нашри маълумотига кўра, Рамос «Қироллик клуби»да қолишни истамоқда, аммо клубда пандемия туфайли молиявий муаммолар юзага келган. Шу туфайли Испаниянинг амалдаги чемпионлари футболчиларнинг маошларини яна камайтиришни режалаштирмоқда. Бу янги шартнома бўйича музокараларда акс этади.
Агар Серхио барибир «Реал»дан кетса, мадридликлар қуйидаги уч футболчидан бирини қўлга киритишга ҳаракат қилади: Давид Алаба («Бавария»), Эрик Гарсия («Манчестер Сити») ёки Пау Торрес («Вильярреал»).
Парижда ўзгаришлар даври

2 январ куни «ПСЖ» Маурисио Почеттинони янги бош мураббий сифатида таништирди, бунинг ортидан жамоа таркибидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида турли миш-мишлар болалади.
Қисқача:
1. Ди Мария ярим йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи. Аммо, Le Parisien маълумотига кўра, футболчининг бир шарти бор: айни вақтда 32 ёшда бўлган аргентиналик жамоа ўйинида муҳим футболчи бўлиб қолишни истайди.
2. «ПСЖ» қишки трансферлар ойнаси вақтида бир қатор футболчилар билан хайрлашмоқчи. L'Equipe маълумотига кўра, парижликлар футболчилар сотувидан 40 миллион евро ишлашни мўлжаллашган.
3. Daily Mail «ПСЖ» футболчиларининг Алли ва Ллорис бўйича умидларини чиппакка чиқарди: «Тоттенҳэм» бу футболчиларнинг бирортасини собиқ бош мураббийига бермоқчи эмас.
Умтити «Ницца»га ўтади
Париж Франциядаги трансфер ҳаёти қайнай бошлаган ягона шаҳар эмас. L'Equipe хабарига кўра, «Ницца» январда катта трансферларни амалга оширмоқчи. «Барселона» ҳимоячиси Самюэль Умтити Каталониядан Ложувард қирғоққа йўл олиши мумкин. Французлар клуби жароҳат олиб сафдан чиққан жамоа сардори Дантега муносиб ўринбосар қидирмоқда.
Бундан ташқари, «Ницца» таркибда бошқа француз футболчиларини ҳам кўрмоқчи. Улар орасида — Вильям Салиба («Арсенал»), Муҳаммад Симакан («Страсбур»), Жан-Клер Тодибо («Бенфика») ва Исса Диоп («Вест Ҳэм») кабилар бор.
Гвардиола Кейнни олмоқчими?

Шов-шувларга ўч бўлган The Sun нашри яна бир ишончсиз хабар тарқатди: «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейн «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин. Нашрнинг тасдиқлашича, Пеп Гвардиола жамоаси шу январдаёқ 27 ёшли англиялик ҳужумчи учун 90 миллион фунт (100 миллион евро) таклиф қилмоқчи. Германиядаги Bild нашри ҳам худди шу мазмундаги хабарни тарқатган.
«Порту» — Пепе учун харидор

A Bola нашри маълумотига кўра, «Гремиу» ҳужумчиси Пепе «Порту»га ўтишга яқин. «Аждарлар» 23 ёшли бразилиялик учун 13 миллион евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ Goal портали ушбу футболчига «Зенит» томонидан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида хабар тарқатганди. Футболчининг «Гремиу» билан шартномаси муддати 2024 йил 31 декабригача тузилган. Transfermarkt ушбу форварднинг трансфер қийматини 9 миллион еврога баҳолаган. Клуб эса уни 24 миллион еврога сотишга рози бўлишини билдирганди.
Пепе Бразилия А Сериясининг жорий мавсумида 21 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 4 голга узатма берган.
Алаба «Реал»га ўтадими?
Marca нашри хабар беришича, «Бавария» ҳимоячиси Давид Алаба «Реал»га ўтишга яқин. 28 ёшли австриялик футболчининг агентлари мадридликлар билан музокаралар бошлашган ва томонлар дастлабки келишувларга эришишган.
2021 йил ёзида Алаба эркин агентга айланади, шу туфайли «Реал»га текинга ўтиши мумкин. Футболчи «Бавария»ни қишки трансферлар доирасида тарк этмоқчи эмас.
Алаба мюнхенликлар сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келади. У — тўққиз карра Германия чемпиони, шунингдек, икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби. Жорий мавсумда ҳимоячи «Бавария» учун 18 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голга узатма берди.
«Барселона» «Сити»нинг ёш ҳимоячисини харид қиладими?

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсия «Барселона»га ўтиш бўйича келишувга эришган. 19 ёшли испаниялик футболчи ёзда каталонлар клуби сафига келиб қўшилади.
Гарсиянинг «Сити» билан шартномаси 2021 йил 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt унинг трансферини 20 миллион еврога баҳолаган.
Гарсия — «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Манчестерга у 2017 йилда келганди. Ушбу ҳимоячи жорий мавсумда «шаҳарликлар» таркибида барча турнирлар доирасида 7 ўйинда майдонга тушган.
«Шальке» Колашинацни ижарага олди

«Арсенал» ҳимоячиси Сеад Колашинац «Шальке»га қайтди. Немислар клуби 27 ёшли боснияликни мавсум охирига қадар ижарага олган.
Колашинац 2012-2017 йилларда ҳам «Шальке» сафида тўп сурган ва кейин «Арсенал»га йўл олганди. Жорий мавсумда Сеад «канонир»лар учун барча турнирлар доирасида тўққиз ўйинда майдонга тушганди.
«Кальяри» Наингголанни ижарага олди

«Интер» яримҳимоячиси Раджа Наингголан ижара асосида «Кальяри»га ўтди. Аввалроқ қора-кўклар бош мураббийи Антонио Конте ушбу 32 ёшли бельгияликни режаларига киритмаганини маълум қилганди.
Наингголан мавсум якунига қадар ижарага берилган. Унинг «Интер» билан шартномаси 2022 йил 30 июнига қадар амал қилади. А Сериянинг жорий мавсумида у миланликлар сафида тўрт ўйинда майдонга тушган.
Мавзуга оид
21:55 / 05.06.2026
«Реал» жиддий қайта қуриш даврига кирмоқда
12:04 / 04.06.2026
«Реал» тарихидаги асосий таҳдидни тўхтатиш керак». Пересни жангга чорлаган ким?
18:11 / 03.06.2026
Абдуқодир Ҳусанов АПЛда трансфер нархи энг кўп ошган футболчилар ўнталигига кирди
12:01 / 25.05.2026