21:02 / 04.01.2021
17176

Бишкек ҳавоси энг ифлосланган шаҳар деб топилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек ҳавоси ифлосланганлиги бўйича дунёда 1-ўринни эгаллади. Бундан World Air Quality (“Дунё ҳавоси сифати”) халқаро ташкилоти сайтида эълон қилинган тадқиқот натижалари дарак бермоқда.     

Фото: РИА Новости

Ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида 2-ўринни Кобул (Афғонистон), 3-ўринни эса Даққа (Бангладеш) эгалламоқда.

Бишкек ушбу рўйхатда охирги ҳафта ичида иккинчи марта 1-ўринни эгалламоқда. Бунгача Қирғизистон пойтахти 2- ва 3-ўринларни эгаллаган.  

Бишкекда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ вазият охирги 3 йил ичида кескинлаша бошлаган. Мутахассислар бунга бир неча сабабни келтиришмоқда: биринчидан, Бишкек иссиқлик электр станциясининг сифатсиз реконструкция қилиниши; иккинчидан, шаҳарда шамоллар айланишини ҳисобга олмаган ҳолда кўп қаватли уйларнинг бетартиб қурилиши; учинчидан, автомобилларнинг кўплиги.  

Баъзи жамоат ташкилотлари ҳаво ифлосланиши сабабли Бишкекда фавқулодда вазият режими киритишни талаб қилишмоқда.

Top