Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳарбий уран ишлаб чиқаришга киришди
Исроил Эроннинг бу ҳаракатини ядровий дастурни ривожлантиришни давом эттириш деб баҳолади.
Фото: imago
Эрон 4 январ куни 20 фоизга бойитилган уран ишлаб чиқаришга киришди. Бундай уран ҳарбий уран ҳисобланади.
«Бир неча дақиқа аввал Фордо мажмуасида 20 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқариш жараёни бошланди», — деб маълум қилди Эрон ҳукумати расмий вакили Али Рабий.
Теҳрон аввалроқ уранни бойитишни тиклаш қарори ҳақида МАГАТЭни хабардор қилганди.
Исроил Эроннинг бу ҳаракатини ядровий дастурни ривожлантиришни давом эттириш деб баҳолади. Мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху ўзининг Twitter-аккаунтида яҳудий давлати Эроннинг ядро қуроли ишлаб чиқаришига йўл қўймаслигини таъкидлади.
Ҳозирда Эрон уранни 4,5 фоизгача бойитиш билан шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
09:18 / 12.01.2026
Трамп: Эрон раҳбарлари музокара олиб боришни истаяпти
09:15 / 12.01.2026