Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди
Баҳромжон Турсунов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Шу кунга қадар Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимида вақтинчалик ишлаб турган Улуғбек Адашевич Раҳимов ўзининг амалдаги хизмат лавозимига қайтарилган.
Туман ҳокими лавозимини бугунга қадар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Баҳромжон Турсунович Турсунов вақтинчалик бошқариб бориши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилдан буён Қўрғонтепа туманини бошқарган Авазхон Эргашев 2020 йил декабрида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига ўтказилганди.
Унинг ўрнига Андижон вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги котибияти мудири вазифасида фаолият кўрсатиб келган Улуғбек Раҳимов вақтинчаликка Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024