Жаҳон | 15:45 / 06.01.2021
4238
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбийларининг ярми яқин кунларда Ироқдан олиб чиқиб кетилади

Ўтган йил ноябрда Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер америкалик 2500 нафар ҳарбий Ироқдан 2021 йил 15 январда олиб чиқиб кетилишини айтганди.

Фото: Anadolu Agency

АҚШ ҳарбийларининг ярми яқин кунларда Ироқдан олиб чиқиб кетилади. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий маълум қилди.

 «АҚШ билан стратегик мулоқот доирасида сўнгги ойларда Америка ҳарбийларининг бир қисми олиб чиқиб кетилди. Қолган ярми эса яқин кунларда олиб чиқиб кетилади», - деди у.

Козимийнинг сўзларига кўра, Ироқ ҳудудида юзга яқин ҳарбий қолади.

Ўтган йил ноябрда Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер америкалик 2500 нафар ҳарбий Ироқдан 2021 йил 15 январда олиб чиқиб кетилишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид