Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаш тўғрисида келишув имзолади
Судан БАА, Баҳрайн ва Марокашдан сўнг Исроил билан муносабатларни яхшилашга рози бўлган навбатдаги мамлакат бўлди.
Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаш тўғрисида келишув имзолади, деб хабар бермоқда Jerusalem Post нашри.
Нашрнинг маълумот беришича, ҳужжатни Судан адлия вазири Насреддин Абдулборий АҚШ молия вазири Стивен Мнучин иштирокида имзолаган. Мнучин пайшанба куни Исроилга йўл олиши кутилмоқда.
Судан БАА, Баҳрайн ва Марокашдан сўнг Исроил билан муносабатларни яхшилашга рози бўлган навбатдаги мамлакат бўлди.
Судан ва Исроил ўртасидаги дастлабки мулоқот 2020 йил февралида бўлиб ўтганди. Ўшанда Судан суверен кенгаши раиси Абдул Фаттоҳ ал-Бурҳон Угандада Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашганди.
Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаши тўғрисида ўтган йил октябрда маълум қилганди, аммо ҳукумат Вашингтон Суданни терроризмга ҳомий мамлакатлар рўйхатидан чиқаришини кутиб турди.
Мавзуга оид
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026