Жиззахда ҳукумат комиссияси йиғилиши бўлиб ўтади
Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов Жиззах шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 12 январь куни, Жиззах вилояти хокимлиги биносида Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносининг қулаши сабабларини ўрганиш ҳамда келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссиясининг йиғилиши режалаштирилган.
Йиғилишни бош вазирнинг биринчи ўринбосари – ҳукумат комиссияси раиси Очилбой Раматов олиб боради. Йиғилишда комиссиянинг барча аъзолари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари қатнашади.
Жорий йилнинг 10 январ куни соат 17:10да Жиззах шаҳридаги «Зилол» маҳалласи Мустақиллик кўчасида янгидан қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири кутилмаганда, ҳеч бир табиий офат таъсирисиз қулаб тушди.
Расмий маълумотга кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Фойдаланишга топширилмаган бино 6 қаватли бўлиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 қавати турар жой, дастлабки 2 қавати нотурар жой сифатида қурилаётган бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия зиммасига 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилгани, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида

20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди

17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда

09:27 / 15.05.2025