Ўзбекистон | 17:12 / 13.01.2021
9716
1 дақиқада ўқилади

Бўш турган давлат мулкини олиш қандай тартибда амалга оширилади?

Объект ва бино иншоотлари «нол» ёки «1 сўм» қийматда, инвестиция мажбуриятлари асосида, 3та омил бўйича тадбиркорларга берилади. Тадбиркордан инвестиция лойиҳасининг мақсади, йўналиши ва янги иш ўринлари яратилиши тўғрисида маълумот сўралади.

Давлат мулки бўлган фойдаланишдан бўш турган объектлар ва бино иншоотларига эгалик қилиш шартлари ҳақида Савдо-саноат палатаси мутахассиси маълумот берди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, объект ва бино иншоотлари «нол» ёки «1 сўм» қийматда инвестиция мажбуриятлари асосида тадбиркорлик субъектларига ёки тадбиркорлик хоҳиши бўлган жисмоний шахсларга 3та омил асосида берилади.

Унга кўра, тадбиркор инвестиция лойиҳасининг мақсади, тадбиркорлик соҳасининг қайси йўналишида амалга оширилиши, бўш иш ўринлари яратилиши, яъни бўш турган объектга инвестиция киритишнинг ижтимоий мажбуриятларини батафсил кўрсатиши керак. Кўрсатилган йўналишлар комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, электрон аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига бериш масаласи кўриб чиқилади.

Аукцион тартиби бўйича 2019 йил 2 феврал куни қабул қилинган «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармонида батафсил маълумот берилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти