Фуцзян провинцияси ХХРнинг иқтисодий ривожланган ҳудудларидан биридир. Вилоят ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда тахминан 800 миллиард долларни ташкил этди.
Тадбир давомида Хитойнинг Xiamen ITG Group, Fujian Xinwancheng Investment, Fujian Sitong Stone Company, Fuzhou Fuqiang Precision каби йирик компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 20 дан ортиқ келишувлар имзоланди. Келишувлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, автомобилсозлик ва бошқа устувор йўналишларни қамраб олди.
Шунингдек, Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Хитой халқаро инвестиция ва савдо ярмаркаси ташкилотчилари ўртасида Ўзбекистонга инвесторларни жалб қилиш ва хорижий компаниялар ўртасида йирик сармоявий лойиҳаларни илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

















