Ўзбекистон | 22:05 / 13.01.2021
32403
1 дақиқада ўқилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари ишдан кетди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, собиқ вазир ўринбосари Фарғона политехника институтига ректор бўлиши кутилмоқда. Шу вақтгача ушбу институтга Ойбек Отақулов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Ўктам Саломов 2020 йилнинг 30 июнида Тошкентдаги Турин политехника университети ректорлигидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. У муқаддам Андижон машинасозлик институти ректори бўлиб ҳам ишлаган. Унинг вазир ўринбосари лавозимидаги фаолияти олти ойга ҳам чўзилмади.

Маълумот учун, 2019 йил майида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов 2019 йилнинг ноябрида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ректор этиб тайинланганди. Шундан сўнг ушбу лавозим етти ой давомида бўш қолганди. 

Мавзуга оид