Фазлиддин Умаров Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди. У бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган Халилилло Тўрахўжаев ўрнини эгаллади.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ф.Умаров 2019 йил сентябрдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида меҳнат қилиб келаётганди. Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.
У давлат солиқ хизмати органларида 16 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, 2006-2015 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг турли тузилмаларида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, 2015-2017 йилларда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасида шуъба мудири бўлиб ишлаган.
Фазлиддин Умаров 2019 йил сентябргача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шуъбаси бош инспектори лавозимида ишлаган.
У янги лавозимда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги собиқ раҳбари Халилилло Тўрахўжаев суд тизимига ўтказилгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан бўшатилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?

10:37 / 17.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директори тайинланди

16:17 / 11.04.2025
Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи ушланди

11:26 / 25.03.2025