Фориш туманида ҳам ҳоким ўзгарди
Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Абдували Мустанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

19 январ куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Фориш туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиб, унда президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ва вилоят ҳокими Эргаш Солиев иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, сессияда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, Фориш туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдували Мустанов бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан туман ҳокими лавозимига Икром Синдорович Матиев номзодини тавсия этган. Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланган.
Икром Матиев шу вақтгача вилоятнинг Янгиобод туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Маълумот учун, Абдували Мустанов муқаддам Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2018 йилдан буён Фориш туманига раҳбарлик қилиб келаётганди. У қайси ишга ўтгани ҳақида маълумот йўқ.

Шу тариқа, кун давомида Жиззах вилоятининг уч туманида раҳбар ўзгарди. Бунгача Мирзачўл туманига Шерзод Аҳмедов, Зафаробод туманига Нодирбек Ражапов ҳоким бўлгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025