Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди
Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Фото: Мирзачўл тумани ҳокимлиги
19 январ куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Зафаробод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиб, унда президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, вилоят ҳокими Эргаш Солиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, сессияда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Иброҳим Қаршибоев бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан Зафаробод туман ҳокими лавозимига Нодирбек Мухторович Ражапов номзодини тавсия этган. Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланган.
Нодирбек Ражапов 2019 йил октябридан буён Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
- Маълумот учун, Иброҳим Қаршибоев 2018 йилнинг апрелида Зафаробод туманига раҳбар этиб тайинланганди. Ҳозирча у қайси лавозимга ўтгани маълум қилинмади.
- Бундан аввалроқ Мирзачўл тумани ҳокими Комил Холмуродов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига шу вақтгача «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Аҳмедов тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025