23:49 / 20.01.2021
24363

Фотожамланма: Жо Байденнинг инаугурацияси

АҚШда 46-президент Жо Байденнинг биринчи муддати расман бошланди.

Фото: AP/ТАСС

20 январ куни Тошкент вақти билан соат 22:00га яқин Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жо Байден ва 49-вице-президенти Камала Ҳарриснинг инаугурацияси бўлиб ўтди. 

Коронавирус ва оммавий тартибсизликлар эҳтимоли туфайли анъанавий маросимга кўплаб ўзгартиришлар киритилди. Маросим қатнашчилари сони қатъиян чекланди: Конгресснинг ҳар бир аъзоси (538 киши) ўзи билан бир киши олиб келиши мумкин эди.

Анъанага кўра, инаугурацияга аввалги президентлар — Билл Клинтон, кичик Жорж Буш ва Барак Обама ўз рафиқалари билан ташриф буюришди. Жимми Картер кексалиги сабабли, 45-президент Дональд Трамп эса шунчаки истамагани учун маросимга келмади. Трамп бир ярим аср ичида кейинги давлат раҳбарининг инаугурациясини ўтказиб юборган илк президент бўлди. Сўнгги марта 1869 йилда Эндрю Жонсон шу ишни қилганди.

Бу Франклин Рузвельтнинг тўртинчи муддатидан буён кузатилган энг ихчам инаугурация маросими бўлди. Одатда Линколн ёдгорлигидан Капитолийгача бўлган Миллий хиёбонда тўпланадиган оддий томошабинлар сони 200 мингга яқинни ташкил этарди, бу сафар майдонга маросимга кела олмаган ташрифчилар ўрнига ва коронавирус оқибатида вафот этганларни хотирлаш учун рамзий маънода 200 мингта АҚШ байроғи ўрнатилди.

6 январ кунги воқеалар туфайли маросим арафасида бемисл даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилди. Пойтахтга Миллий гвардиянинг 25 мингдан ортиқ жангчиси жойлаштирилди, йўллар тўсилди.

Маросимда Леди Гага АҚШ мадҳиясини куйлади. Ундан сўнг саҳнага Женнифер Лопес ҳам чиқди. Байрам концерти виртуал форматда бўлиб ўтмоқда.

Сайланган президент Жо Байден рафиқаси Жилл Байден билан инаугурация маросимидан олдин
Фото: EPA/Vostock-photo
АҚШнинг илк аёл вице-президентига айланган Камала Ҳаррис турмуш ўртоғи Дуглас Эмҳофф билан
Фото: Alex Wong/Getty Images

 

Билл Клинтон ва Ҳиллари Клинтон ҳам шу ерда эди
ROB CARR / GETTY IMAGES
АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш, Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, собиқ президент Барак Обама ва Мишель Обама сайланган президентни қаршиламоқда
Фото: Tasos Katopodis/Getty Images
Жо Байден ва Жилл Байден инаугурация арафасида
Фото: Win McNamee/Getty Images
Маросим меҳмонлари
Фото: EPA/Vostock-photo
Қўшиқчи Леди Гага АҚШ миллий мадҳиясини ижро этиш олдидан
Фото: Win McNamee/Getty Images
АҚШ президенти ва рафиқаси маросим вақтида
Фото: Drew Angerer/Getty Images
Женнифер Лопеснинг чиқиши
Фото: Drew Angerer/Getty Images
Жо Байден оилавий Библияга қасамёд қилмоқда
Фото: EPA/Vostock-photo
Жо Байден қасамёд қабул қилганидан кейин оила аъзоларини қучмоқда
Фото: Drew Angerer/Getty Images
Қўшиқчи Леди Гага собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан саломлашмоқда
Фото: Alex Wong/Getty Images
Top