Ўзбекистон | 00:19 / 20.01.2021
17916
2 дақиқада ўқилади

Президент: «Маънавият керакми-йўқми деб юрганлар ҳам йўқ эмас»

Президент Шавкат Мирзиёев маънавият масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда миллий мафкура деганда нима тушунилиши ҳақида гапириб ўтди.

«Афсуски, ҳали орамизда миллий ғоянинг, маънавиятнинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаганлар, маънавият керакми-йўқми деб юрганлар ҳам йўқ эмас.

Миллий ғоя деганда эски совет мафкурасини тасаввур қилиб, лабига учиқ тошаётганлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳам ҳақиқат.

Лекин агар мафкура одамий бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг қадр-қимматини улуғлашга хизмат қилса, нима учун ундан қўрқишимиз керак?

Ҳамма ҳаракатларимизнинг асоси – халқимизни рози қилиш. Шу муносабат билан таъкидлаб айтмоқчиман, биз яратаётган Янги Ўзбекистоннинг мафкураси – эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади.

Биз мафкура деганда аввало фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз.

Албатта, бу юксак ғоялар осмондан тушмаган. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган», – деди Шавкат Мирзиёев 19 январь кунги селекторда.

Президент пандемия даврида Ўзбекистон халқи кўрсатган бирдамликни миллий қадриятларга бир мисол сифатида эслаб ўтди.

Мавзуга оид