Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда президент сайловлари бўлиб ўтади
24 январда Португалияда президент сайловлари бўлиб ўтади. Энг олий давлат лавозимига 7 номзод, жумладан амалдаги президент Марселу Ребелу ди Соуза ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Шу муносабат билан сайлов участкалари маҳаллий соат 8дан очилиб, 19гача ишлайди. Аҳолиси 10 млндан ошадиган Португалияда 9 млндан кўпроқ киши овоз бериш ҳуқуқига эга.
Мамлакат қонунчилигига кўра, президент 5 йилга сайланади. Амалдаги президент, 72 ёшли Ребелу ди Соуза 2016 йилдан бери ушбу лавозимни эгаллаб келади ва жорий сайловлар фаворити ҳисобланади.
Агар номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, унда 14 февралда сайловларнинг 2-босқичи бўлиб ўтади.
Португалия конституциясига кўра, давлат суверенитети, бирдамлиги ва ҳудудий яхлитлиги кафили ҳисобланадиган президентнинг ваколатлари жуда кенг бўлиб, у олий бош қўмондон ҳисобланади, сайловлар натижаларини ҳисобга олиб бош вазирни тайинлайди, ҳукумат таклифи ва парламент маъқуллови билан уруш эълон қилиши ва тинчлик сулҳи тузиши, фавқулодда вазият эълон қилиши мумкин.
Португалия президентининг муҳим ваколатларидан бири мамлакат парламентини тарқатиб юбориши мумкинлиги ҳисобланади.
Охирги сўровномаларга кўра, амалдаги президент сайловларда ишончли ғалабага эришиши кутилмоқда. Унга сайловчиларнинг 63 фоизи ўз овозини бериши мумкин.
Португалияда сайловлар пандемия шароитида ўтказилмоқда. Мамлакатда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича рекорд кўрсаткич қайд қилинди. Ҳозирда республикада фавқулодда вазият режими амал қилмоқда.
Шу сабабли сайловлар карантин чекловларига амал қилган ҳолда ўтказилади. Жумладан, ҳукумат муддатдан аввал овоз бериш учун кўпроқ вақт ажратди, овоз бериш жойлари сонини кўпайтирди. Сайловчилар сайлов участкаларига ҳимоя ниқобларида келишлари белгилаб қўйилган. Участкаларда мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилади. Сайловларгача 10 кун ичида касалланганлар овоз беришда иштирок эта олмайдилар.
Мавзуга оид
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
11:45 / 09.02.2026
Социалист Сегуру Португалия президенти этиб сайланди
09:50 / 19.01.2026