Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва БАА ўзаро элчихоналар очди
БАА ва Исроил ҳукуматлари кўп йиллик зиддиятдан кейин ўзаро элчихоналар очишга қарор қилди. 24 январда Абу-Дабида Исроил элчихонаси очилди. Ўз навбатида, БАА Исроил пойтахти Тел-Авивда элчихона очишни маъқуллади.
БААда Исроил элчихонаси очилиши муносабати билан ушбу давлатга исроиллик дипломат Эйтан Наэ етиб келди. Айнан у элчихонага раҳбарлик қилади.
2020 йил 15 сентябрда БАА ва Баҳрайн Исроил билан муносабатларни яхшилаш ҳақида келишув имзолаганди. Ушбу давлатлар Миср ва Иорданиядан кейин араб оламининг Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатган 3- ва 4-давлатлари бўлди.
Таъкидлаш жоиз, Исроил ва БАА ўртасида 2020 йил августигача ўнлаб йиллар давом этган зиддиятга қарамасдан, икки давлат махсус хизматлар линияси бўйича кўп йиллик ҳамкорликка эга бўлган.
Мавзуга оид
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
21:22 / 16.04.2026
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
18:29 / 16.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни мамлакат раҳбариятининг ўлдирилиши учун жавобгарликка тортмоқчи
11:44 / 16.04.2026