07:40 / 25.01.2021
4153

Португалия президенти ўз лавозимига қайта сайланди

Фото: AFP /FRANZ NEUMAYR

Португалияда 24 январда ўтган президент сайловларининг дастлабки натижаларига кўра, амалдаги президент 72 ёшли Марселу Ребелу ди Соуза 61,6 фоиз овоз тўплаб, 1-босқичнинг ўзидаёқ ғалаба қозонди.

Ундан кейинги ўринларни ҳуқуқшунос Ана Гомеш ва “Етар!” партияси етакчиси Андре Вентура мос равишда 12,24 ва 11,9 фоиз овоз билан эгаллашган.

2016 йилда ҳам Ди Соуза 5 йиллик муддатга Португалия президенти этиб сайланганди. Португалияда президент лавозимини қаторасига икки мартадан кўп эгаллаб бўлмайди. Бироқ шу билан бирга, президент муддатларига умумий чеклов йўқ.  

Top