Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
Кеча, 28 январь куни, соат тунги 22:30ларда Навоий вилоятининг Нурота туманидаги Пойга қишлоғида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Cobalt автомобилининг йўлдан чиқиб кетиши оқибатида машинада бўлган 4 нафар фуқаро жабрланган. Уч киши воқеа жойида вафот этган.
1995 йилда туғилган Ф.М. Нурота туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига келтирилган. Унга бош мия чайқалиши, ўнг болдир ўрта учлигидан ёпиқ синиб силжиши, кўз атрофи ва кўзости гематомаси, юз қўллар ва танадаги кўплаб шилинган жароҳати ташхиси қўйилган.
Беморнинг аҳволи оғир, тегишли тиббий стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025
Яшнободда Lacetti қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб Nexia-3 билан тўқнашди
09:14 / 19.12.2025