Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
30 январь - Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун. Ҳар йили бу санани нишонлаш, марҳумни хотирлаш эзгу анъанага айланган, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олийжаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.


Маросимда президент администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Мавзуга оид
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026