Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Конституция ва бошқа қонунларга ўзгартиш киритишни кўриб чиқади
5 февраль кунги ялпи мажлисда сайловлар санасини кўчириш, Халқлар дўстлиги кунини белгилаш, аудиторлик фаолияти ва бошқа масалаларга оид қатор қонунлар кўриб чиқилади.
Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлиси 5 февраль, жума куни чақирилади. Юқори палата кенгаши 1 февралдаги йиғилишда шундай қарорга келди.
Расмий релизга кўра, ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар кўрилиши кутилмоқда:
- «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
- «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»;
- «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида».
Эслатиб ўтамиз, Конституция ва сайлов қонунчилигига киритилаётган ўзгаришларга мувофиқ, сайловлар ва референдумлар декабр ойидан октябр ойига кўчирилиши кутилмоқда.
Қонун Сенатда маъқулланиб, президент томонидан имзоланса, 2021 йилги президент сайлови 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, 30 июль мамлакатда Халқлар дўстлиги куни деб белгиланиши таклиф этилган.
Ялпи мажлисда 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботи тингланади.
Сенаторлар видеоконференц-мажлисда қуйидаги масалаларни ҳам кўриб чиқади:
- Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ривожлантириш дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари;
- илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳамда –
- тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ва иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ва бошқалар.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
09:00 / 08.06.2026