Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусга қарши эмланганлар сони беморлар сонидан ошди
Ҳозирда Штатларда кунига ўртача 1,34 млн атрофида эмлаш амалга оширилмоқда.
АҚШда коронавирусга қарши эмланганлар сони ушбу инфекция аниқланганлар сонидан ошди. Бу ҳақда Bloomberg Vaccine Tracker маълумот бермоқда.
Қайд этилишича, бугунга қадар 26,5 млн нафар америкалик коронавирусга қарши вакцинанинг бир ёки икки дозасини қабул қилган.
АҚШда вакцинация бошқа мамлакатлардагига нисбатан тезроқ ўтказилмоқда. Ҳозирда Штатларда кунига ўртача 1,34 млн атрофида эмлаш амалга оширилмоқда. Вакцинация бошланганидан бери ўтган олти ҳафта ичида америкаликларнинг қарийб 7,8 фоизи бир доза, 1,8 фоизи эса икки доза вакцина билан эмланди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, пандемия бошланганидан буён АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 26,2 миллионга етган, 443 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026