Жаҳон | 14:38 / 03.02.2021
3090
1 дақиқада ўқилади

БАА дунёда биринчи бўлиб космик суд ташкил этади

Суд хусусий компанияларнинг космик фаолияти, хусусан, сунъий йўлдошлар сотиб олиш ёки орбитада қурилмаларнинг тўқнашуви борасида пайдо бўлган баҳсларни ҳал этишга ихтисослашади.

Фото: AP Photo/Jon Gambrell

Дубай ҳукумати Ер орбитасидаги тижорий низоларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи космик суд ташкил этади. Бу ҳақда Дубай халқаро молия маркази хабар берди.

2021 йилда Дубай халқаро молия маркази судлари ва Дубай келажак фонди ушбу ташаббусни амалга оширишни бошлайди.

Мазкур арбитраж суди хусусий компанияларнинг космик фаолияти, хусусан, сунъий йўлдошлар сотиб олиш ёки орбитада қурилмаларнинг тўқнашуви борасида пайдо бўлган баҳсларни ҳал этишга ихтисослашади.

БАА кейинги йилларда космик соҳада эришган ютуқлар сабабли ушбу қарорга келингани айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид