12:49 / 03.02.2021
6193

Гулистонда 75 млн сўмлик дори воситалари йўқ қилинди 

2020 йил 28 июль куни Сирдарё туманининг Қозоғистон билан чегарадош бўлган ҳудудида ўзбекистонлик М.З.ва Қ.Ф. Украинада ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 5 турдан иборат бўлган, жами 18 994 дона тиббий дори воситаларини давлат чегарасини бузиб Ўзбекистондан Қозоғистонга олиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Мажбурий ижро бюроси хабарига кўра, улар Сирдарё туман маъмурий суди томонидан мазкур шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қайд этилишича, бу шахслардан ашёвий далил сифатида олинган 18 994 дона, умумий қиймати 74 940 870 сўм бўлган дори воситалари Гулистон шаҳар МИБ томонидан жорий йилнинг 2 февраль куни белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Top