Ўзбекистон | 12:28 / 05.02.2021
12779
1 дақиқада ўқилади

Президент: «Фарғонада раҳбарларнинг энди кеча ишлагани каби ишлашга ҳаққи йўқ»

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳақида гапирди.

«Фарғоналикларни севмасликнинг иложи йўқ. Бугун ахборот технологиялари ривожланяпти. Ижтимоий тармоқлар ривожланяпти. Ҳозир айтган гапимни улар ҳозир ёзиб чиқаряпти. Одамнинг оёғи ердан узилиб қолиши ҳеч гап эмас. Фарғонанинг эртаси учун тажрибали ҳоким керак. Фарғонада раҳбарларнинг энди кеча ишлагани каби ишлашга ҳаққи йўқ», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид