Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев баҳорда Россияга бориши ҳақидаги хабар рад этилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақтлар ичида Россияга ташриф билан бориши ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди. Бош вазир Абдулла Ариповнинг матбуот хизмати вакили Бекзод Ҳидоятов фейсбукдаги саҳифасида блогерлар томонидан ноаниқ хабар тарқатилганини маълум қилди.
«Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи март-апрель ойларида бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ташрифга тайёргарликни муҳокама қилишди». Блогерлар томонидан юқоридаги мазмунда хабарлар тарқатилмоқда. Чиндан ҳам кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Алмати шаҳрида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашув ўтказган.
Учрашувда хабарларда айтилганидек март-апрель ойларида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи эмас, ҳукумат раҳбарлари даражасида қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини шу ойларда ўтказиш масаласи муҳокама қилинган. Олий даражадаги ташриф билан боғлиқ муддатга март-апрель ойларининг алоқаси йўқ», дея аниқлик киритган бош вазир матбуот хизмати вакили.
4 февраль куни Алматида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Россия ҳукумати матбуот хизмати Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи билан Россияга келишига тайёргарлик кўрилаётгани, шунингдек, имзолаш учун бир қатор ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилиши, мазмунга бой дастур тайёрланиши ҳақида хабар берган. Лекин хабарда ташриф санаси аниқ келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Россияга охирги марта 2020 йилнинг июнида амалий ташриф билан борганди.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026