Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нур-Султонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилади
Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиарейслар сони кўпайтирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон авиация маъмуриятларининг келишувига асосан жорий йилнинг 15 февралидан бошлаб, Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар сони икки давлатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир томондан ҳафтасига 1тадан 2тагача кўпайтирилади.
“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Нур-Султон – Тошкент йўналишида ҳафтасига 2 маротаба - сешанба ва жума кунлари мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, мазкур йўналишларда Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси томонидан ҳам парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:26 / 16.04.2026
Тошкент — Ереван авиарейси қайта тикланиши мумкин
19:57 / 18.03.2026
19 мартдан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар тикланади
23:12 / 28.02.2026
“Қайноқ нуқта”га айланган Яқин Шарқ: юзлаб рейслар бекор қилинди
13:55 / 28.02.2026