Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Россия Евроиттифоқ билан муносабатларни узишга тайёрлигини айтди
Охирги ҳафталарда Россия ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.
Фото: Russian Foreign Ministry/Reuters
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Европа иттифоқи билан муносабатларни узишга тайёрлигини айтди. Бу агарда ҳукумат "қайсидир соҳаларда иқтисодиётимизга хавф соладиган санкциялар киритилса юз беради", деди у "Соловьев Live" YouTube-каналига берган интервюсида.
"Биз дунё ҳаётидан иҳоталанишни истамаймиз, аммо бунга тайёр туриш керак. Тинчликни истасанг – урушга тайёрлан", - деб қўшиб қўйди Лавров.
Кейинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Лавровнинг сўзлари бузиб талқин қилинганлигини айтди.
"Биз айнан шуни хоҳламаймиз, Евроиттифоқ билан муносабатларни ривожлантиришни истаймиз, аммо агар Евроиттифоқ бошқа йўлдан борадиган бўлса, унда биз ҳам тайёрмиз", - деди Песков.
Охирги ҳафталарда Россия ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. 5 феврал куни Россия ташқи ишлар вазирлиги Германия, Польша ва Швеция дипломатларини перона нон грата деб эълон қилди. Россия уларни 23 январда Москва ва Санкт-Петербургда бўлиб ўтган митингларда қатнашганликда айблади. Бунга жавобан Берлин, Стокҳолм ва Варшава Россиянинг уч нафар дипломатини чиқариб юборишини маълум қилди.
ЕИнинг ташқи ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел эса Москвага ишчи ташрифидан сўнг Россияни мулоқотга тайёр эмасликда айблади.
Лавров билан учрашув "Европа ва Россия турли томонларга қараб ҳаракатланаётганини", тасдиқлади деди у. Боррел Россияга нисбатан санкциялар киритишни таклиф қилмоқчи. ЕИ давлатлари ташқи ишлар вазирлари 22 феврал куни ушбу масалани муҳокама қилади.
Мавзуга оид
23:17 / 23.05.2026
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
14:50 / 23.05.2026
Наркотузоқ, уруш ва тирик қолиш учун кураш – Луҳанск ва Донецкдан қайтган икки йигит ҳикояси
09:58 / 23.05.2026
Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда
23:05 / 22.05.2026