Иқтисодиёт | 13:06 / 12.02.2021
5342
1 дақиқада ўқилади

Хурмо экспорти 50,1 минг тоннага ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда 18та хорижий давлатга қиймати 48,6 миллион АҚШ долларига тенг 97 минг 500 тонна хурмо экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 50 минг 100 тоннага кўп.

2020 йилда Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 56 минг 800 тонна;

Россия – 32 минг 100 тонна;

Қирғизистон – 3 минг 100 тонна;

Туркманистон – 2 минг 800 тонна;

Украина –1 минг 800 тонна;

Беларус – 818,1 тонна.

2020 йилда хорижга энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти – 31 минг 300 тонна;
  • Фарғона вилояти – 20 минг 600 тонна;
  • Тошкент шаҳри – 16 минг 500 тонна;
  • Наманган вилояти – 7 минг 600 тонна;
  • Сирдарё вилояти – 4 минг 900  тонна.

Аввалроқ, 2020 йилда қиймати 8,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 7,1 минг тонна лимон экспорт қилингани маълум қилинган.

Мавзуга оид