Жаҳон | 19:58 / 19.02.2021
10468
1 дақиқада ўқилади

Москвада Ўзбекистонда экстремизм учун қидирилган шахс ушланди

Москва полицияси Ўзбекистонда экстремизм, диний экстремистик ташкилотда иштирок учун қидирилган ўзбекистонликни ушлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига Москва шаҳри ҳуқуқ-тартибот идораларида маълум қилинди. 

Фото: РИА Новости

Хабарда таъкидланишича, Москва полицияси йўл-патрул хизмати ходимлари Смоленская кўчасида Ўзбекистон фуқароси бошқарган машинани тўхтатишганда, ушбу фуқарога Самарқандда ёлланиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш, диний экстремистик ташкилотда иштирок этиш бўйича жиноий ишлар қўзғатилгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахс ҳибсга олинган, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига у ҳақида маълум қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид