Жамият | 20:21 / 26.02.2021
2294
3 дақиқада ўқилади

9 миллион хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил якунига қадар қарийб 9 миллион хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни ҳамда касаллик аниқланганларни соғломлаштириш чоралари кўрилиши зарурлигини таъкидлади.

«Тиббий ёрдамга муҳтож 44 мингдан зиёд хотин-қизлар билан ишлашнинг алоҳида тизимини яратиш зарур. «Аёллар дафтари»га кирган 44 минг нафар хотин-қизларни алоҳида назоратга олиб, уларни икки ҳафта муддатда тиббиёт бригадаларига бириктириш керак. Бунда касалликнинг турига қараб, тор доирадаги шифокорларни жалб қилган ҳолда, уларни даволашни бошлаш зарур.

Тиббий ҳимояга муҳтожлар нисбатан энг кўп Тошкент ва Жиззах вилоятларида – 5 минг нафардан, Тошкент шаҳри ва Самарқандда – 4 минг нафардан, Сурхондарё ва Фарғонада – 3,5 минг, Андижонда – 3 мингни ташкил этади.

Танзила Норбоева ва Элмира Боситхонова жорий йил якунига қадар қарийб 9 миллион хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, кўкрак бези ва аёллар касалликлар саратони скринингини ўтказиши ҳамда касаллик аниқланганларда мақсадли соғломлаштириш чоралари кўрилишига масъул.

Қорақалпоғистонда – 39 минг, Андижонда – 79 минг, Бухорода – 41 минг, Жиззахда – 37 минг, Навоийда – 22 минг, Қашқадарёда – 85 минг, Наманганда – 75 минг, Самарқандда – 96 минг, Сирдарёда – 21 минг, Сурхондарёда – 71 минг, Фарғонада – 94 минг, Тошкент вилоятида – 71 минг, Хоразмда – 44 минг, Тошкент шаҳрида – 51 минг нафар ҳомиладор аёллар қатъий назоратга олинади.

Хотин-қизлар орасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида, Боситхонова жорий йилда 323 минг нафар қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлашни ташкиллаштиради.

Булардан ташқари, бугунги кунда дафтарларга кирган 1,5 мингдан зиёд аёллар юқори малакали тиббий хизматларга муҳтож. Уларни мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш орқали даволашга 30 миллиард сўм зарур. Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармасидан ушбу маблағларни ўтказиб берсин.

Умуман, эҳтиёжманд аёллар даволаниши учун ҳар йили Хотин-қизлар жамғармасига қўшимча 30-50 миллиард сўм ажратилади.

Шу билан бирга, жорий йилда 37 минг нафар боқувчисини йўқотган, 26 минг нафар ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Мисол учун Фарғонада – 4,5 минг нафар, Наманган ва Тошкент вилоятларида – 4 минг нафардан, туманлар кесимида Шароф Рашидов туманида – 1,5 минг нафар, Ургутда – 1,3 минг нафар, Фарғона шаҳрида – 650 нафар ногиронлиги бор аёлларга моддий ёрдам берилади.

Бунинг учун, «аёллар дафтари»га кирганларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 80 миллиард сўм маблағ йўналтирилади», – деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти