Ўзбекистонда 2025-2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури амалга оширилади
Президентнинг “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ҳудудларда 2025-2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури амалга оширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2025 йилдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига соғлиқни сақлаш тизимида мақбуллаштириладиган штат бирликлари ҳисобидан онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокори штат бирликлари киритилмоқда. Мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар ажратилади.
Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилиши кўзда тутилган.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалга ошириладиган кўкрак бези саратони бўйича скрининг натижалари ушбу марказнинг ягона ридинг тизимига интеграция қилинади.
Жорий йилдан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилмоқда.
2025-2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастури Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда сифатли амалга оширилиши таъминланади.
Қайд этилишича, 2025 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларини полимераза занжирли реакция текширувларини ўтказиш учун тиббий ускуналар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг онконазорат хоналарини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Мавзуга оид

18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади

14:10 / 09.03.2025
“Касбингизни севсангиз, қийинчиликлари билинмайди” – кранчи, терговчи, поезд ва автобус ҳайдовчи аёллар ҳикояси

17:43 / 03.03.2025
«Аёлга эҳтиром» ҳафталиги ўтказилади

17:01 / 03.03.2025