Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 12 март куни чақирилади
2021 йил 26 феврал куни бўлиб ўтган Сенат кенгаши мажлисида навбатдаги ялпи мажлисни 12 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни, шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Экологик аудит тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳисоботи, ички ишлар, ташқи ишлар, адлия вазирларининг ахборотлари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши назарда тутилган.
Юқори палата ахборот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда қайд этилишича, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда назарда тутилган барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва барқарор саноатлашув ҳамда инновацияларга кўмаклашиш мақсадига эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қолаверса, давлат хизматлари кўрсатилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, кун тартибидан мамлакат махсус иқтисодий зоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар ҳамда никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўровлари натижалари муҳокама қилиниши ўрин олган.
Сенат ялпи мажлиси юқори палатанинг расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли эфирда ёритиб борилади.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026